Қўшма Штатлар Россия стратегик авиация самолётларининг йўқ қилинишига жавобан Украинани кенгроқ ўққа тутилишини истисно этмаяпти; СБУ инфратузилмаси ҳужумга учраши мумкин.
Бу ҳақда Reuters агентлиги Америка расмийларига таяниб ёзмоқда.
Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Россия ўтган ҳафта охирида содир бўлган дрон ҳужумига ҳозирча тўлиқ жавоб бермаган. Таъкидланишича, Кремль яқин орада кенг кўламли кўп векторли зарба тайёрламоқда.
Агентлик манбаларидан бири ҳужумнинг аниқ вақти номаълумлигини, бироқ бу яқин кунларда содир бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Бошқа бир расмийнинг таъкидлашича, жавоб турли хил ҳаво ҳужумлари воситаларини, жумладан, ракеталар ва дронларни ўз ичига олади.
Бошқа бир манба таъкидлаганидек, бу Москванинг "ассиметрик" жавоби ҳақида. Яъни, уни СБУ дронларининг Россия самолётларига берган зарбаси билан таққослаб бўлмайди. Ғарб дипломатларидан бири Россия Киевга аниқ сигнал бериш учун рамзий нишонларга, хусусан ҳукумат биноларига навбатдаги зарбалар беришини таъкидлади.
Яна бир юқори мартабали дипломат ҳужум "оммавий, шафқатсиз ва барқарор" бўлишини кутмоқда. Россия ва Украинанинг Вашингтондаги элчихоналари, шунингдек, Оқ уй агентликка бу борада изоҳ беришдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, 1 июнь куни Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг ФПВ учувчисиз учоқлари Мурманск, Иркутск, Иваново, Рязан ва Амур вилоятларидаги аеродромларга ҳужум қилгани ҳақида хабар берган эди.
Бу Россия ҳудудидаги ҳарбий инфратузилмага қилинган энг йирик ҳужум эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Франциянинг машҳур Le Monde нашри ёзишича, Ўзбекистондаги “Анорбанк” кузатув кенгаши аъзоси, 48 ёшли Қаҳрамонжон Олимов Париж шаҳрида номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.