Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида жойлашган Тиллакори мадрасаси реставрация қилинади, шунингдек, “Имом Мотуридий” ёдгорлик мажмуасида реконструкция-реставрация қилиш, қўшимча бинолар қуриш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишлари бошланади. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 19—21 май кунлари Тошкент шаҳрида агентлик ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашнинг йиғилиши ўтказилган. Унда 120 га яқин лойиҳа кўриб чиқилган.
Илмий-эксперт кенгашининг қарорига кўра, Самарқанд шаҳар, Регистон майдонида жойлашган Тиллакори мадрасасини реставрация ва тиклашга ёдгорликнинг безакларига зиён етказмаслик шарти билан рухсат берилган. Шунингдек, Самарқанд вилоятида жойлашган “Сўфи Оллоёр” масжидида таъмирлаш-тиклаш, Шаҳрисабз шаҳар тарихий марказида жойлашган “Қалъа девори”, Сурхондарё вилоятидаги “Туз ғори” маданий мерос объектини мукаммал таъмирлаш, Қашқадарё вилоятидаги “Соқи Мавлон ота” мақбарасини тарихий ва табиий ландшафт кўринишини сақлаган ҳолда комплекс зиёратгоҳга айлантириш, “Имом Мотуридий” ёдгорлик мажмуасида реконструкция-реставрация қилиш, қўшимча бинолар қуриш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш каби таклифлар маъқулланган.
Шунингдек, Жиззах вилояти, Бахмал туманидаги “Тошбулоқ” ҳамда “Тўғонбулоқ” археологик ёдгорликларини моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилиши тасдиқланган.
“Умумий ҳисобда Бухоро, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари, Бухоро, Наманган, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари бўйича 11 та лойиҳа тарихий ёдгорликларнинг ташқи кўринишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги, Кенгаш томонидан берилган тавсиялар тўлиқ бажарилмагани боис тасдиқдан ўтмади”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.