Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларида "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси томонидан шу йилнинг 14 июнь санасидан бошлаб Тошкент-Исломобод йўналишида йўлга қўйиладиган тўғридан-тўғри авиапарвозларга бағишланган мақолалар эълон қилинди.
"Дунё" ААнинг хабар беришича, "Тошкент-Исломобод йўналишидаги ҳаво қатнови 2021 йилда Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлиги ташаббусининг амалий натижаси бўлиб, у минтақада барқарор тараққиёт, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тинчликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади", – деб ёзади Покистон ОАВ.
Материалларда ушбу ҳаво қатнови Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлиги ташаббуси доирасидаги муҳим лойиҳа сифатида эътироф этилган ва икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий, савдо, маданий ва таълим соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштиришга замин яратиши алоҳида урғуланган.
Шунингдек, нашрларда "Uzbekistan Airways"нинг Лаҳор йўналишида ҳафтасига икки марта мунтазам амалга оширилаётган рейслари ҳақида ҳам ҳам таъкидланган. "Авиакомпаниянинг янги Исломобод йўналиши Покистонга парвозлар географиясини кенгайтираётгани, Жанубий Осиё минтақавий авиабозорига жадал кириб келиш борасидаги навбатдаги ижобий қадамидир. Мазкур парвозлар икки давлат ўртасидаги ишбилармонлар, тадбиркорлар ва туристлар учун қулайлик яратади, трансҳудудий савдо ва транспорт тизимларини ривожлантиришга ёрдам беради, шунингдек, талабалар, зиёратчилар ва ўзаро делегациялар билан алмашиш учун ҳам муҳим транспорт воситасига айланади ва энг муҳими маданий алмашинув соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштиради", – дея урғуланган материалларда.
Шунингдек, мақолаларда, Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари – Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг туризм жозибадорлиги ва Покистоннинг тарихий ва табиий манзаралари ҳақидаги маълумотлар ўқувчилар эътиборига тақдим этилган.
Покистон ОАВ томонидан эълон қилинган мақолалар, "Тошкент-Исломобод йўналишида йўлга қўйиладиган ҳаво қатновлари халқларимиз ўртасидаги маданий ва туристик яқинликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади ҳамда ўзаро ташрифларни осонлаштиради", – деган сўзлар билан якунланган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон футболининг иқтидорли ёшлари халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлмоқда. “Пахтакор” клуби ҳужумчиси Саидумархон Саиднуруллаев ҳамда “Сурхон” сафида тўп сурувчи икки ёш футболчи — Беҳруз Каримов ва Беҳруз Шукуруллаев Англиянинг машҳур “Куинз Парк Рейнжерс” (КПР) клубида кўрикдан ўтиш учун Лондонга йўл олишди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум видеомурожаатида минтақадаги барча тадбирлар тўхтатилганини таъкидлади ва аҳолини уйда ёки бошпаналарда қолишга чақирди.
БМТ 2024 йилда болаларга қарши ҳарбий низолардаги зўравонликлар «мисли кўрилмаган даража»га етганини маълум қилди. Энг кўп ҳуқуқбузарликлар Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда Исроил армияси томонидан содир этилган.
20 июнь куни “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси доирасида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазири Ерлан Нйсанбаев иштирокчиларнинг кўргазма стендлари билан танишди. Юқори мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлик қилди.