Franceinfo радиосининг хабар беришича, автомобил ишлаб чиқарувчи компания Украина ҳудудида фронтдан "бир неча ўн ёки юз километр масофада" ҳарбий разведка дронларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди ва бу ишларни "ҳимоя соҳасига ихтисослашган Франциянинг кичик ва ўрта корхоналари" билан ҳамкорликда амалга оширади.
Renault компанияси Франция Мудофаа вазирлиги уларга "дронларни ишлаб чиқариш имконияти тўғрисида мурожаат қилганини" тасдиқлади. Бироқ, компания раҳбарияти ҳали қарор қабул қилинмаганини ва ушбу лойиҳа бўйича қўшимча маълумотларни кутиб турганини маълум қилди.
Аввалроқ Франция мудофаа вазири Себастьян Лекорню номи айтилмаган бир француз автомобилсоз компанияси Украинада дронларни ишлаб чиқаришни бошлашини, ушбу қўшма корхона маҳсулотларининг бир қисми Украина Қуролли кучларига, қолган қисми эса Франция армиясига етказиб берилишини айтган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.