Ирландия Исроилга доир ишга аралашади

Ирландия Исроилга доир ишга аралашади

Ирландия ташқи ишлар вазири Мишель Мартин фикрича, Ғазодаги воқеалар халқаро гуманитар ҳуқуқ оммавий миқёсда қўпол равишда бузилишидир. Ушбу мамлакат Жанубий Африка томонидан Исроилга қарши илгари сурилган геноцид билан боғлиқ эътирозга қўшилишини билдирди. Бу Дублиннинг Ғазодаги урушдан хавотири кучлилиги белгисидир.

ТИВ бундай фаолликни изоҳларкан, геноцид содир этилганми ёки йўқлигини ҳал қилиш Халқаро суд зиммасида бўлса-да, Ғазодаги ҳалокатни очиқдан-очиқ гапиришини айтди.

– Асирларни гаровга олиш, инсонпарварлик ёрдамини атай тўхтатиб туриш, аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини нишонга олиш, аҳоли манзилларида портловчи ускуналардан тартибсиз фойдаланиш, фуқаролик обектларидан ҳарбий мақсадда фойдаланиш инсонларни оммавий жазолашдир, – дейилган баёнотда. Шунингдек, вазият бундан баттар бўлмаслиги ҳам қўшимча қилинган.

Вазир БМТ Бош котибининг Рафоҳ шаҳрига ташрифи чоғида Ғазога киришни кутаётган узун юк машиналари навбати ҳақида гапириб, ушбу шаҳарни қутқариш вақти келганини урғулаган.

Январь ойида Халқаро суд Исроилга Геноцид конвенциясида тақиқланган ҳар қандай ҳатти-ҳаракатдан сақланишни, Жанубий Африка аризасидан кейин фаластинликларга қарши геноцид ҳаракати содир этмасликни тайинлаганди. Афсуски, бомбардимон ва қамал давом этмоқда.

Исроил бегуноҳ аҳолини нишонга олгани учун танқид қилинмоқда, холос. Амалиётда бирор жараён кечмаяпти. Қурбонларнинг 80 фоиздан кўпи аёллар ва болалар. Октябрдан буён камида 32 490 фаластинлик ҳалок бўлди.

Шу ҳафта БМТ Хавфсизлик Кенгаши ниҳоят зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, шунингдек, ХАМАС томонидан ушлаб турилган асирларни озод қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Исроил ва Ғарбдаги иттифоқчилар фаластинликларга қарши геноцид даъвоси асоссиз эканини билдиришмоқда. Халқаро суднинг якуний қарорига эса йиллар кетиши мумкин.

Мартин Ирландиянинг аралашуви қандай шаклда кечиши мумкинлигини айтмаган. Мамлакат бир неча шерик, жумладан Жанубий Африка билан маслаҳатлашувдан кейин шундай қарорга келган. Тўғри, учинчи томоннинг аралашуви низода ўзига хос тарафкашликни белгиламайди, аммо Геноцид конвенциясининг бир неча қоидасини илгари суриш учун имконият бўлади.

Исроил аҳоли орасида қурбонларнинг олдини олиш учун чора-тадбирлар амалга ошираётганини иддао қилиш билан қутулади. Нетаньяху фикрича, улар уруш “одоб”ига риоя қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!