Инвесторлар фаолиятини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда

Инвесторлар фаолиятини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) тадқиқотчилари томонидан 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотлар натижаси ўрганилди.

2017-йилдан буён Ўзбекистонда хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш ва бунинг учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган 23 та йирик чора-тадбирлар амалга оширилди. Жумладан, янги таҳрирдаги "Инвестиция ва инвестиция фаолияти тўғрисида"ги, "Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги қонунлар қабул қилинди ҳамда валюта операциялари бўйича янги қоидалар амалиётга жорий этилди.

Инвесторларнинг фаолиятини кенгайтириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга қаратилган сиёсат натижасида 2024-йилнинг 1-январь ҳолатига кўра, республикада жами 21 та махсус иқтисодий зона, 328 та кичик саноат зонаси, 23 та технопарк фаолият юритмоқда.

Хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва ислоҳотларни жадал давом эттириш мақсадида "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида бир қатор мақсадлар белгилаб олинган. Жумладан:

- 110 млрд. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
- пай ва венчур жамғармалар фаолиятини йўлга қўйиш орқали портфел инвестициялар ҳажмини 2 баробарга ошириш;
- чет эллик номинал сақловчилар ҳамда кастодиан банкларнинг маҳаллий капитал бозорида қатнашиши учун инфратузилмани яратиш;
- барча иқтисодий зоналарда зарур инфратузилмадан (йўл, электр энергияси, сув ва оқова тизими) узлуксиз фойдаланиш имкониятларини яратиш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!