Интернет ва унинг Ёшлар тарбиясидаги аҳамияти

A A A
Интернет ва унинг Ёшлар тарбиясидаги аҳамияти

21 аср – ахборот технологиялари тараққиёти асри. Бугунги кун тараққиётини жаҳон ахборот тармоғи-интернетсиз тасаввур қилиш мушкул.

Маълумки, интернет-ахборот ва ҳужжатларнинг ўзаро алмашинишини таъминлайдиган компьютер тармоқларини бирлаштирган халқаро тизимдир.

Интернет кенг имкониятлар эшигини очди. Уйдан кўчага чиқмай туриб глобал тармоқ орқали дунё кутубхоналари бўйлаб сайр қилиб, курраи заминнинг нариги чеккасида жойлашган олий таълим муассасасининг масофавий (виртуал) талабаси бўлиш, ҳатто электрон хизматларни (матнларни таржима қилиш, видео ва аудиомаҳсулотларни тайёрлаб бериш, китоб ва рисолаларни саҳифалаш ва ҳоказо) шартнома орқали бажариш, пул ишлаб топиш мумкин. Хуллас, интернетнинг ижобий жиҳатлари бисёр.
         Ижтимоий тармоқлар ёки мессеннжерларнинг қулайлиги-чи? Онлайн конференциялар ўтказиш, онлайн малака ошириш, яқинлар ва таниш-билишлар билан тез, арзон видео ёки аудиомулоқот қилиш.

Мана шу жиҳатлари билан интернет кейинги пайтларда жозибадорликда телевидение, радио ва бошқа ахборот воситаларини ортда қолдирмоқда.

Лекин интернет кўплаб фойдали жиҳатлари билан бирга салбий оқибатларини ҳам намоён қилмоқда. Аҳолида айниқса ёшларда ахборот истеъмоли маданиятининг сустлиги, турли хабарлар оқимидан кераклигини ажратиб олишда билим, малака ва кўникманинг етишмаслиги баъзиларнинг ғаразли кимса ва оқимлар таъсирига тушиб қолишларига, интернет қарамлиги касаллигига йўлиқишларига сабаб бўлмоқда. Хитой Халқ Репспубликасида интернетга қарамлик касаллик сифатида эътироф этилиб, уни  даволовчи махсус шифохоналар ташкил этилгани сўзимизнинг исботидир.

Глобал тармоқ натижасида юзага келган энг катта муаммо, бу, албатта, қарамлик, тобелик касаллигидир. Ёшларнинг кўп вақтини инернетда ўтказишлари глобал муаммога айланиб улгурган. Бугун интернет айрим ёшлар учун машҳур ёзувчи Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” асари қаҳрамони Ҳошимжон топиб олган сеҳрли қалпоқчадир.

Умуман, интернетга қарамликнинг энг оғир жиҳати реал оламни, инсонийлик бурчи ва вазифаларини унутишдир. Инсон ҳақиқий ҳаётда яшаши, ҳалол меҳнат қилиши, илм олиши, зиммасидаги вазифаларини сидқидилдан бажариши, элу юртига фидойилик билан хизмат қилиши, атрофдагиларга фойда келтириши зарур.

Интернетда кўп вақтини ўтказадиган инсоннинг руҳиятида мавҳумлик ва ўз қобиғига ўралиб олиш ҳолати кузатилади. Бу эса уни келажакда “учинчи кучлар” томонидан манқуртлашиши, зомбилаштирилиши учун замиин яратади. Бугунги кунда бузғунчи гуруҳлар ёшлар онгига таъсир қилишда асосан интернетдан фойдаланаётганлари бежиз эмас.

Интернетнинг яна бир салбий жиҳати-кишилардаги худбинлик, манманлик, замонавий тилда ифода этганда, эгоцентризм иллатининг кучайишига сабаб бўлишидир.

Бугунги дунё ёшлари-сон жиҳатидан бутун инсоният тарихидаги энг йирик авлоддир, чунки улар 2 миллиард кишини ташкил этмоқда. Бугун интернет маданияти, виртуал маданият, ахборот маданияти, маълумотлардан тўғри фойдаланиш маданияти каби тушунчалар ҳаётимиздан ўрин эгаллади. Ёшларда интернет оламида ўз ўрнини тўғри белгилаш ва фойдаланувчилар билан тўғри муомала қилиш, виртуал оламдаги ахборотларни тўғри таҳлил қилиш малакасини шакллантириш давр талабидир.

Жиноят ишлари бўйича
 Томди туман суди архивариуси

Насиба Баракаева


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Одилхон қори Юнусхон ўғли суд залида ҳибсга олинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп туман судида Одилхон қори Юнусхон ўғлига оид жиноят иши бўйича суд жараёни бошланди.

Аҳолини рўйхатга олиш саволномасини хато тўлдирганларга огоҳлантириш юборилмоқда

Бу ҳақда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг расмий саҳифасида маълум қилинди.

Роналду Жоржина Родригесга мурожаат қилди

"Ан-Наср" клуби ва Португалия миллий терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду қаллиғи Жоржина Родригесни 32 ёшга тўлгани билан табриклади.

Николай Валуев: "Марказий Осиё давлатларига ҳеч қачон таҳдид қилмаганман"

Валуевнинг сўзларига кўра, бу видео бошидан охиригача қайта ишланган ва интернетда нафрат қўзғатиш учун тарқатилган.

Хитой қуролли кучлари энг катта йўқотишлардан бирига дуч келди

Журналистларнинг таъкидлашича, “тозалаш” кўламининг кенгаяётгани Хитойда нафақат коррупцияга, балки сиёсий садоқатга тобора кўпроқ эътибор қаратилаётганидан далолат беради.

Майк Хаккаби: "Исроилни ёқтирмасангиз, телефон ишлатманг!"

Унда Қуддусдаги Ҳадассаҳ Medical ёки Тел-Авивдаги Шеба Medical марказларига раҳмат айтинг.

Уюштирилган суиқасдда ҳоким омон қолди

Бу ҳақда Филиппин давлат ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қашқадарёда сув танқислигига ечим сифатида сунъий музликлар барпо этилди

Шаҳрисабз туманининг Сарчашма маҳалласида янги инновацион технологиялар асосида сунъий музлик объектлари барпо этилди.

Етим қўзи боқсанг...: Урсула фон дер Ляйен Зеленскийнинг ЕИга қаратилган танқидидан ранжиди

Маълум бўлишича, Давосдаги чиқишида Зеленский Европа давлатлари хавфсизлик масаласида ҳали ҳам етарлича қатъий чоралар кўрмаётганини таъкидлаган.

Қирғизистон Россияга қарши даъво қўзғатди

Қирғизистон меҳнат муҳожирлари учун полисларни расмийлаштиришдан бош тортгани учун Россияга қарши ЕОИИ судига даъво аризаси киритди, деб хабар берди Жогорку Кенешнинг меҳнат, соғлиқни сақлаш, аёллар ва ижтимоий масалалар қўмитаси йиғилишида.

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Ванганинг «башоратлари»: Учинчи жаҳон уруши 2026 йилда бошланади

Ер атмосферасига улкан космик кема кириб келиши ва инсоният тарихида янги давр бошланади

Саида Мирзиёева: Бу фожиа нафақат Ўзбекистонга, балки барча постсовет мамлакатларига хосдир"

Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.

Россия Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан мажбуран чиқариб юборди (видео)

Шу сабабли, ушбу давлатларнинг фуқаролари ўтказилган махсус рейд тадбирида қўлга олиниб, Россиядан депортация қилинди.

Ҳатто ЙТҲдан кейин ҳам Адам Қодиров медал олиб келмоқда

Адам Қодиров йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги ҳолатда ҳам медаль билан тақдирланди.

Дурдона Ҳакимованинг жасади ва болалари Ўзбекистонга қайтарилди

Бу ҳақда Истанбулдаги консулхона хабар берди.

Пеп Гвардиола Фаластин ҳақида нутқ сўзлади

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Каталонияда ўтган хайрия концертида Фаластин ҳақида нутқ сўзлади.

«Реал» яна Моуриньо жамоасига қарши: Чемпионлар лигасида ўтиш ўйинларига қуръа ташланди

Европа Чемпионлар лигасида 1/16 финал ўйинларига қуръа ташланди.

Ҳусанов 2-ўринда: ЕЧЛнинг умумий гуруҳ босқичидаги энг тезкор футболчилар маълум қилинди

УЕФА матбуот хизмати ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичининг энг тезкор футболчиларини маълум қилди.

Йигит ўқишга кириш имтиёзини олиш учун оёқларини кесиб ташлади

Ҳиндистоннинг Жаунпур шаҳрида 24 ёшли йигит ногиронлик асосида ўқишга кириш учун чап оёғининг бир қисмини кесиб ташлаган.

Экология қўмитаси ҳаво ифлосланиши юзасидан баёнот берди

Сўнгги кунларда (29–30-январ) мамлакатимизда ноқулай метеорологик шароитлар фонида ҳаво сифати ёмонлашди. Мутахассислар таҳлилига кўра, бунга шамолнинг йўқлиги (штил), паст шамол тезлиги ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлмоқда.

Филиппинда паром ҳалокати: қурбонлар сони 30 нафардан ошди

Филиппинда «Trisha Kerstin 3» номли Ro-Ro туридаги паром ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди. Қўшимча икки жасад топилгани маълум қилинди.

Ўзбекистон ва Туркия биринчи хонимлари “Анқара Палас” музейига ташриф буюрдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.

Бухорода ИИБ ходими ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди

Қайд этилишича, жабрланувчини 4 нафар фарзанди ҳам бўлган.

Хитойда Мянмадаги онлайн фирибгарлик марказлари тармоғини бошқарган Мин оиласининг 11 аъзосига нисбатан ўлим ҳукми ижро этилди

Бу ҳақда Xinhua ахборот агентлиги хабар берди.

Исроил мудофаа армияси Ғазода уруш бошланганидан бери тахминан 71 минг фаластинлик ҳалок бўлганини илк бор тан олди

Бу ҳақда Haaretz нашри хабар берди.

Жиззахда "Тайсон" лақабли шахс бошқарган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари фуқароларни ўлдириб кетиш билан қўрқитиб, маҳаллада қўрқув ва беқарорлик муҳитини юзага келтирган.

Самарқандда танишини ёлланма қотил орқали ўлдиришни режалаштирган шахслар ушланди

Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сохта киллер ишга жалб қилинган. Фуқаро унга 2,2 минг АҚШ доллари тўлашни ваъда қилган.

Андижонда эркак ўз хотинини мактабда пичоқлаб ўлдирди

Ушбу пайт, эркакнинг акаси уни кўриб қолиб, шифохонага олиб боради ва кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинади.

CSIS: Урушда 325 минг рус, 140 минг украин ҳарбийлари ҳалок бўлган

АҚШдаги нуфузли таҳлил маркази – CSIS (Center for Strategic and International Studies) Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳар икки томон кўрган йўқотишлар бўйича ҳисобот эълон қилди.

Трампнинг Эрон бўйича баёноти ортидан нефть нархлари ошди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ҳақидаги баёнотидан сўнг нефть нархлари ўсиш кўрсатди. Brent маркали нефть нархи 1 фоизга кўтарилди.

Ҳиндистонда самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар орасида вазир ўринбосари ҳам бор

Мумбайдан учган Learjet 45 бизнес-жети Барамати аэропорти яқинида қўнишга уринаётганда ҳалокатга учради.

Андижонда нарколаборатория фош этилди

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу моддалар “Альфа ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси ҳамда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи моддаси ҳисобланади.

Ўзбекистонда иссиқхона ташкил этиш учун энг маъқул ҳудуд қайси?

Иссиқхона фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлар учун маҳсулотларни етарли ҳарорат билан таъминлаш муҳим ҳисобланади. Айниқса, қишнинг совуқ кунларида иссиқхонани иситиш кўп ҳаракат ва харажат талаб қилади. Бу борада тадбиркорлар учун энг самарали ечим — қулай ҳудуд танлашдир. Хусусан, Сурхондарё вилояти табиий иссиқ иқлими, қулай муҳит ва шарт-шароитлари билан айнан иссиқхонада маҳсулот етиштирувчилар учун жуда қулайдир.

1 200 нафардан ортиқ фуқарога сохта "права" берилган

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.

Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотган шахслар ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси ва 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди

Туркияда аёллар ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши ортидан намойишларга чиқди — ОАВ

Истанбулда ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимованинг ўлдирилиши бўйича тергов давом этмоқда. Аёлнинг жасади Шишли туманидаги чиқинди қутисидан топилган. Бу жиноят кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлди.

Индонезияда кўчки қурбонлари сони 48 нафарга етди

Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар агентлигига таяниб Antara агентлиги хабар берди.

Европа Иттифоқи россиялик дипломатларнинг ҳаракатланишини чекловчи янги қоидаларни жорий этди

Европа Иттифоқи Россия дипломатлари учун ҳаракатланиш эркинлигини сезиларли даражада чекловчи янги қоидаларни қабул қилди.

Эрондаги намойишларни босиш кундан-кунга ўта қотилона бўлиб бормоқда

Эрондаги намойишлар ҳали ҳам куч билан босилиб, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 10 000 нафар ва ундан ортиқ деб баҳоланмоқда.