"Интер Майами" бош мураббийи Мессининг саломатлиги ҳақида гапирди

"Интер Майами" бош мураббийи Мессининг саломатлиги ҳақида гапирди

"Интер Майами" бош мураббийи Херардо Мартино Флорида клуби ҳужумчиси Лионель Мессининг саломатлиги ҳақида гапирди. У аввалроқ сонидан жароҳатланган эди.

“У физиотерапевтлар билан ишлаяпти, аммо эртанги ўйинга тайёр эмас. У майдонга тушмайди, аммо кейинги ўйинда ўйнаши учун қўлимиздан келганини қилишга ҳаракат қиламиз. У тиббиёт ходимлари билан ишламоқда", - дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sport.es.

Натижада Месси эртага, 31 март куни бўлиб ўтадиган "Нью-Йорк Сити" билан ўйинда иштирок эта олмайди. Учрашув Тошкент вақти билан 04:30да бошланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!