Instagram ўз фойдаланувчиларига нисбатан ҳақоратларга қарши курашни кучайтиради

Instagram ўз фойдаланувчиларига нисбатан ҳақоратларга қарши курашни кучайтиради

Instagram ижтимоий тармоғи шахсий ёзишмаларда ирқий ёки диний қарашларга асосланган адоватни қўзғатадиган хабарлар учун фойдаланувчилар аккаунтини ўчира бошлайди. Бу ҳақда компаниянинг 11 февраль, пайшанба куни эълон қилинган баёнотига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Бунга қадар Instagram шахсий ёзишмаларда ҳақоратли хабарларни йўллаганларни маълум муддатга блоклаб қўяр эди. Эндиликда бу каби хатти-ҳаракат учун аккаунт бутунлай блокланади.

«Кимдир рухсат этилмаган хабарларни юборишда давом этса, биз унинг аккаунтини ўчириб қўямиз», — дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқ маъмуриятининг таъкидлашича, ҳақоратли ёзишмаларга, хусусан, ирқий ёки диний қарашлари асосида адоватни қўзғатувчи хабарлар ҳам киради.

Қайд этилишича, шахсий ёзишмаларда буни назорат қилиш постлар остидаги изоҳларни кузатишдан кўра мураккаброқ. Компания инсон ҳуқуқлари ва ёзишмалар махфийлигини бузиш ниятида эмаслигини билдирган.

Шунингдек, компаниядагилар фойдаланувчиларга ўзлари обуна бўлмаган ёзишмаларни саҳифадан бирданига ўчириш ҳуқуқини бериш ниятида. Ҳозирда ушбу функция фақатгина корпоратив аккаунтлар ва кўплаб фойдаланувчиси бор профилларда мавжуд. Маълумотларга кўра, айнан улар нотаниш инсонлардан энг кўп ёқимсиз хабарларни олади.

«Платформамизда нафрат ва ирқчиликка қарши курашиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз, бироқ биламизки, мазкур муаммолар биздан каттароқ», — дейилади хабарда.

Ижтимоий тармоқ бошқа компания ва нодавлат ташкилотларидан ҳам ўзининг ушбу ҳаракатини қўллаб-қувватлашни сўраган.

Аввалроқ Instagram’да «ўз-ўзидан йўқолиб қоладиган» хабарлар функцияси пайдо бўлиши тўғрисида хабар берилганди.

манба:daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!