Инсоният бошига келиши мумкин бўлган уч улкан таҳдид

Инсоният бошига келиши мумкин бўлган уч улкан таҳдид

Парадохик равишда, мутахассисларнинг фикрига кўра, инсоният ирқи ер юзидан йўқ бўлиши мумкин. Қизиғи, бу ҳолат ресурслар етишмаслиги эмас, балки кўпайиши саба содир бўлар экан.

Асосий таҳдидлар орасида: семириб кетиш, кам овқатланиш ва иқлим ўзгариши (глобал исиш) каби муаммолар ҳам бор.

Тадқиқот муаллифларидан бири Бойд Суинберннинг таъкидлашича, аслида, таҳдид иқтисодий манфаатларни кўзловчи тизимда бўлиб, айнан шу ҳолат инсоният учун кераксиз ва хавфли бўлган маҳсулотларнинг кўпайишга сабаб бўлаётган экан.

Айтганча, экспертлар 30 йилдан камроқ вақт ичида гўшт маҳсулотига бўлган талаб бир неча бор ортиб боришига ишонишмоқда.

Бу тенденция атроф-муҳитга ва шунга мос равишда инсониятга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!