Инсон терисини эрта қаришга олиб келувчи маҳсулот нима эканлигини биласизми?

Инсон терисини эрта қаришга олиб келувчи маҳсулот нима эканлигини биласизми?

Шакарни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш инсон териси қаришни тезлашишига олиб келади, деб хабар берди РИА Новости.

Агентлик маълумотларига кўра, британиялик олим Девид Гунн олти юз кишининг юзини ўрганган. Ўрганиш давомида уларнинг қондаги қанд миқдорини ўлчаб, иштирокчиларни тўрт гуруҳга ажратган.

Маълум бўлишича, энг ёш тери бу қонида шакар даражаси энг паст бўлган одамларда бўлган. Тадқиқот натижаларига кўра, шакар қон томирларига зарар етказади.

"Эркин радикалларнинг ишлаб чиқарилиши қаришнинг асосий айбдоридир. Антиоксидантлар аралашувисиз ҳужайралар кўп миқдорда ўла бошлайди", - дейилади мақолада.

Тери қурийди, кичик ажинлар пайдо бўлади ва ҳеч қандай косметика маҳсулотлари уларга бардош бера олмайди. Вақт ўтиши билан тери юмшоқлиги ва эластиклигини йўқотади, ажинлар чуқурлашади.

Шу билан бирга, мақолада шакардан бутунлай воз кечиш мумкин эмаслиги, фақат маълум маҳсулотларни истеъмол қилишни камайтириш кераклиги, шунингдек, табиий шакарни ўз ичига олган мева ва гуручни диетадан чиқариб ташламаслик кераклиги қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!