Зеленский Путинни ўлдиришни хоҳлайди

Зеленский Путинни ўлдиришни хоҳлайди

Украина президенти Владимир Зеленский Киевдаги «Охматдит» болалар шифохонасига уюштирилган ҳужумга изоҳ бериб, Россия етакчиси Владимир Путинни ўлдирмоқчи бўлган вақт ҳақида гапирди. Бу ҳақда 10 июль куни Вашингтондаги Роналд Рейган президентлик фонди ва институтида бўлиб ўтган суҳбатдан маълум бўлди.

«Мен учун, биласизми, ҳар доим ҳамма учун бу жуда нозик туюлади. Мен отаман, мен президентман, мен эркакман. Ва одамларни йўқотиш жуда қийин, болаларни йўқотиш жуда қийин. Ва сиз бу одамларни, ота-оналарни, уларнинг фарзандлари вафот этганини кўрасиз. Бу дамда сиз Путинни ўлдиришни хоҳлайсиз. Ва ҳаммамиз буни жуда хоҳлаймиз», - деди Зеленский.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!