Полша ҳукумати «Хавфсиз Podlasie » операцияси доирасида Беларус билан чегара яқинидаги ҳарбий хизматчилар сонини 6 мингдан 17 минг кишига оширишга қарор қилди, деб хабар бермоқда ТВП инфо.
Бу операция 1 августдан бошланади. Аскарлар аввалига икки ойлик тайёргарликдан ўтади, сўнгра олти ой чегарада хизмат қилади.
17 минг ҳарбий хизматчидан 8 минг нафари чегарани қўриқлайди, яна 9 минг нафари захирада қолади. Агар керак бўлса, заҳирадаги қўшинлар 48 соат ичида чегарада бўлади, деди Полша Мудофаа вазирлиги раҳбари ўринбосари Павел Бейда 10 июль куни Варшавадаги матбуот анжуманида.
«Хавфсиз Подласие» операцияси «Шарқ қалқони» ташаббуси, Полшанинг мудофаа дастурининг бир қисми бўлиб, Беларус ва Россия билан чегараларни мустаҳкамлашни ўз ичига олади. Чегарани мустаҳкамлаш деганда чегара қўшинлари ва қўшимча чегара воситаларини тўплаш тушунилади. Дастур 2024 йил май ойида ишга туширилган. Расмийлар уни 2,6 миллиард долларга баҳолаган.
«Ўта қора стсенарийда Шарқ қалқони бизга душманни қайтаришга имкон бериши керак», деди Полша миллий мудофаа вазири ўринбосари Сезари Томчик. Унинг таъкидлашича, «Полшанинг шарқий чегаралари ҳам Европа Иттифоқи ва НАТОнинг чегараларидир», шунинг учун республика лойиҳанинг бир қисмини молиялаштириш бўйича Эвропа инвестиция банки билан музокаралар олиб бормоқда.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Nieuwsblad нашри хабар беришича, гап Бенгал кўрфазидаги Шимолий Сентинел (Андаман ороллари) оролида истиқомат қилувчи сирли халқ — Сентинеллар ҳақида кетмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.