Евро-2024: Англия ярим финалда Нидерландияни мағлуб этди

Евро-2024: Англия ярим финалда Нидерландияни мағлуб этди

У финалда Испанияга қарши баҳс олиб боради.

Футбол бўйича Англия терма жамоаси Европа чемпионати ярим финалида Нидерландияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа инглизлар бир кун аввал иккинчи ярим финал учрашувида Францияни мағлуб этган Испания билан учрашувни таъминлади.

Британияликлар ғалабани оддий вақтнинг сўнгги дақиқасидаёқ тортиб олишди.

Англия терма жамоаси кетма-кет иккинчи марта Европа чемпионати финалига чиқди. Eвро-2020 вақтида (коронавирус пандемияси туфайли у 2021 йилда бўлиб ўтган) Лондоннинг «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган финал учрашувида инглизлар Италияга пенальтилар серийасида мағлуб бўлишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!