Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ қарорларига асосан, қарздор фуқаро В.Б.дан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-моддаси 1 ва 3-қисмлари ва бошқа моддалари билан ҳуқуқбузарлик содир этиб, йўл чизиғи талабларига риоя этмаганлиги, тезлик чегараланган жойда қоидаларга амал қилмай, бир неча маротаба маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этгани сабабли, 87 марта йўл ҳаракати қоидасини бузган фуқарога нисбатан жами 65 млн. сўм маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро ишлари мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати бўлим давлат ижрочиси Х.Хазратқулов иш юритувига берилган бўлиб, ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан қўзғатилган.
Ўз вақтида тўланмаган жарималар сони 87 тага ошиб, фуқаро содир қилган қоидабузарлиги сабабли, маъмурий жарималарни ўз вақтида тўлаб бормаган. Оқибатда, қонун талаби асосидаги муддатлар ўтиб, қарорлар Бюро органларига келиб тушган. Қарздор бир неча марта огоҳлантирилишига қарамай қарз суммаларини қопламаганидан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. Фуқарога тегишли бўлган "BMW IX" хатланиши жараёнида қарздордан 65 млн. сўм миқдоридаги маъмурий жарималар ундирилиб, давлат фойдасига йўналтирилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.