Aйрим Россия дарёларини Орол томонга буриш қанчалик тўғри?

Aйрим Россия дарёларини Орол томонга буриш қанчалик тўғри?

Онишенко айрим Россия дарёларини Орол томонга буриш каби ғоялар тарафдори эмаслигини билдирди.

"Албатта, бу минтақавий муаммо ва яхшики, бутун дунёга таъсир қилмаяпти, лекин бу минтақавий экологик ҳалокат. Яна шуни айтиш керакки, унинг инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи бевосита ва узоқ муддатли оқибатлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган", - деди россиялик таниқли шифкор, Россия Фанлар академияси академиги Геннадий Онишенко.

Шу билан бирга у Орол денгизини тиклаш учун айрим Россия дарёларини Орол томонга буриш каби ғоялар тарафдори эмаслигини билдирди. Унинг фикрига кўра бундай тажрибаларда жуда эҳтиёткор бўлиш керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!