Куни кеча ижтимоий тармоқларда 108 ёшли опасини кўргани борган 105 ёшли отахоннинг суҳбати акс этган видео тарқалди. Ундаги икки кекса жигарнинг суҳбатини кўрган борки, хавасда бўлди.
Маълум қилинишича, Иброҳим отанинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасига 1924 йил деб ёзилган. Аммо у пайтларда бола ўзини эсини таниганидан кейин гувоҳнома қайд этилган. Отанинг фарзандлари ўзининг ёши катта қариндошларидан Иброҳим отанинг ёшлари аслида 105-106 экани ҳақида билганлар. Бу нуроний инсон 5 марта муқаддас Ҳаж ибодатини адо этган. Энг аҳамиятли маълумот шуки, Иброҳим ота Хўжа Аҳмад Яссавий авлодидан экан. Буни исботловчи ҳужжатлари ҳам ўзларида сақланмоқда. Унга кўра отахоннинг отаси асли туркистонлик бўлиб, Хўжа Аҳмад Яссавийнинг 7-авлоди ҳисобланади. Шунингдек, ҳозирда Аҳмад Яссавий ёзуви битилган мисдан ясалган муҳр ҳам Иброҳим отада сақланмоқда. Отахоннинг айтишича, бу муҳр шажарадан фақат унда бор.
Иброҳим ота 40 йил аввал турмуш ўртоғидан айрилган ва шундан сўнг ёлғиз ўзи фарзандларини тарбиялаб, уйли-жойли қилган. Отахон узоқ умр кўриш сири ҳалол маҳнат қилиб, яшашда деб таъкидлайди. 60дан ортиқ набиранинг 40-си бўлмиш Афзалхоннинг айтишича, отахон сут-қатиқ маҳсулотларини кўп истеъмол қилар эканлар.
Иброҳим отанинг опалари Гавҳархон она ҳам Наманган тумани марказида истиқомат қилар экан. Онахоннинг 6 фарзанди бўлиб, ҳозирда улар кенжа фарзандлари билан яшайдилар.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.