Ижевскдаги мактабда отишма қурбонлари сони ошди

Ижевскдаги мактабда отишма қурбонлари сони ошди

Ижевскдаги мактабда содир бўлган отишма натижасида ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди, деб хабар бермоқда Россия оммавий ахборот воситалари.

Хабарда айтилишича, қурбонлардан 7 нафари болалар бўлган. Нашрларнинг Тергов қўмитасига таяниб ёзишича, жароҳатланганлар сони ҳам ортган. 14 нафар мактаб ўқувчиси ҳамда 7 нафар катта ёшдаги одамлар турли жароҳатлар билан касалхонага ётқизилгани айтилмоқда.

Мактабдаги бошқа ўқувчилар ва ўқитувчилар эвакуация қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, отишма содир қилган шахс ўз жонига қасд қилган. Ҳозирча унинг шахси аниқланмаган.

Воқеа жойига Удмуртия раҳбари Александр Бречалов етиб келди.

Мактаб Ижевск марказида шаҳар маъмурияти биноси ёнида жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!