ИИББ: Фуқароларни хорижга жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

ИИББ: Фуқароларни хорижга жўнатишни ваъда қилган шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Ички ишлар органларига Яшнобод туманида яшовчи фуқаро, 61 ёшли Д. Раънодан ариза келиб тушди. У ўз мурожаатида Х.Жулеттага нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ ахборот хизмати.

Маълум бўлишича, Х. Жулетта Д.Раънонинг ўғлини Кореядаги автозаводлардан бирига ишга жойлаб қўйиш эвазига 1500 АҚШ долларини олиб ваъдасини бажармаган.

Тергов ишлари давомида асли Бухоро вилоятида яшовчи 55 ёшли фуқаро ҳеч қаерда ишламаслиги ва фуқароларни хорижга ишга жўнатиш ваколати йўқлиги маълум бўлди. Шунингдек, гумонланувчи Д. Раънодан олган пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини тан олган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гумондорнинг худди шу турдаги яна бошқа жиноятларга ҳам алоқаси борлиги аниқланди. Жумладан, Х.Жулеттанинг ваъдасига учган яна олти нафар шахс айни вақтда ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Жабрланганлар орасида Тошкент шаҳридан ташқари, Навоий ва Бухоро вилоятида яшовчи фуқаролар ҳам бор. Гумонланувчидан кўрилган зарарнинг умумий миқдори 9 минг АҚШ долларини ташкил этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!