Мамлакатимизда кейинги йиларда марказлашган ичимлик суви таннархи ва ундан фойдаланиш учун белгиланган сув тарифлари орасидаги тафовут катталашди. Бу йўналишдаги мавжуд ҳолат ичимлик суви етказиб бериш тизимини модернизация қилишга тўсқинлик қилмоқда.
Хўш, ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тарифлар ким томонидан тасдиқланади? Республикамиз бўйлаб ичимлик суви ва оқова сув хизматлари учун бир хил миқдорда тўлов қилинадими ёки ҳудудларнинг географик жойлашувига қараб белгиланадими?
Айтиш жоизки, сўнгги йилларда юртимизда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув обектларини давлат томонидан тартибга солиш, бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 25 сентябрдаги тегишли Фармони эса бу борада муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилаётир.
Зеро, мазкур Фармонга биноан ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тарифлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари билан тасдиқланади. Тарифлар ҳудудларнинг географик жойлашуви, сув манбаларидан аҳоли пунктларигача бўлган масофа, электр энергияси сарфи, сув манбаларининг лойқа-тиниқлиги, чучук ва шўрлиги, қаттиқлик даражасига қараб қайта ишлаш ва бошқа харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимида турлича белгиланади.
Бугунги кунда аҳолига марказлашган ичимлик сув тармоғи орқали етказиб берилаётган 1 м3 (1 000 литр) ичимлик сувининг республика бўйича ўртача нархи 1 384 сўмга тенг. Республикада 1м3 (1 000 литр) ичимлик сувининг энг арзон нархи Тошкент шаҳрида 400 сўм бўлса, Навоий вилоятида энг баланд — 3 000 сўмни ташкил этади.
Ичимлик ва оқова сув хизматлари тариф даражалари сўнгги 3 йилда ўзгармагани туфайли ўрта ҳисобда 40 фоизга ошган таннарх харажатлари ҳисобидан 960 млрд сўм қопланмай қолган. Айни чоғда 1 м3 ичимлик сувини ишлаб чиқариш ўртача таннархи 1 681 сўмни ташкил қилади.
Агар рақамларга тўхталадиган бўлсак, ичимлик сув нархи таннархига нисбатан, Қорақолпоғистонда 1,7, Сирдарё вилоятида 1,9, Тошкент вилоятида 1,8 баробарга кам. Бунинг натижасида сув таъминоти корхоналари 2021 йилда 127,4 млрд, 2022 йилда 286,8 млрд сўм (аудит хулосаси олинмаган) ва 2023 йил биринчи чорагида 120,4 млрд сўм зарар кўрган.
Мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 24 майдаги тегишли қарорига биноан, кўча колонкаси фойдаланувчиларига ичимлик сув тармоқларини уй хўжалигигача киритиш ва 2023 йил 1 январдан бошлаб аҳолига қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш “Ўзсувтаъминот” АЖ ва ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, республика бўйиича юқоридаги ишларни амалга ошириш учун жами 902 млрд сўм маблағлар талаб этилади. Ушбу маблағлар бугунги кунги тариф харажатларида кўзда тутилмаган. Қолаверса, ичимлик ва оқова сув иншоотларини қўриқлаш хизмат тўловлари сўнгги уч йилда 6 марта ошгани туфайли 18,5 млрд сўм қўшимча тўловлар келиб чиққан.
Умуман олганда, соҳадаги мавжуд вазият аҳолини сув билан таъминлаш масалаларида бозор нархлари механизмларига ўтиш зарурлигидан далолат беради. Шунингдек, бу соҳага инвестицияларни жалб этиш, мавжуд қувватларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш имконини беради. Буларнинг барчаси аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича хизматлар сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Президент Маҳмуд Аббос таъкидлашича, мамлакат ичкариси ва ташқарисидаги фаластинлик қочқинлар сони 7 миллион кишига етди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.