Ҳукумат мусулмонлар учун “масжид солиғи”ни жорий этмоқчи

Ҳукумат мусулмонлар учун “масжид солиғи”ни жорий этмоқчи

Германиянинг федерал ерлари ҳукуматлари масжидларнинг фаолиятига хорижий аралашув нинг олдини олиш мақсадида масжид солиғи ни жорий этиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда azon.uz тарқатди.

Маҳаллий ҳукуматлар масжидларнинг фаолиятини мусулмонларнинг ўзлари таъминлаши зарур деган фикрда. Буни амалга оширишнинг йўлларидан бири черков солиғи га ўхшаш солиқни жорий этиш. Бу Германиядаги масжидларнинг бошқа мамлакатларнинг таъсиридан ҳимоя қилиши кутилмоқда. Масалан, Германиядаги 900 дан зиёд масжид Турк-Ислом иттифоқига (DITIB) қарашли бўлиб, у ўз навбатида Туркиянинг Дин ишлари бошқармаси билан яқиндан алоқада.

Германияда бирор черков ёки диний жамоага мансублар даромадининг 8-9 фоизини черков солиғи сифатида тўлайди. Атеистлар, ишсизлар, кам таъминланганлар, талабалар ва пенсионерлар бу солиқдан озод этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!