Ҳиндистоннинг Фаластинга нисбатан позицияси ўзгармаган

Ҳиндистоннинг Фаластинга нисбатан позицияси ўзгармаган

“Ҳиндистон вақти” (Hindustan times) нашри келтиришича, ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штайе билан телефон орқали мулоқот қилиб, Нью-Деҳлининг Фаластин давлатига нисбатан позицияси ўзгармаганини тасдиқлади.

– Мен Ҳиндистоннинг Фаластин бўйича узоқ йиллик позициясини яна бир бор таъкидладим, биз алоқани давом эттиришга келишиб олдик, - деди вазир.

Республика ТИВ расмий вакили Ариндам Багчи аввалроқ брифингда айтиб ўтганидек, Ҳиндистон ҳар доим “хавфсиз ва тан олинган чегара ичида мустақил ва яшовчан Фаластин давлати”ни барпо этиш бўйича тўғридан-тўғри музокарани қайта бошлаш тарафдори бўлиб келган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!