Ҳар бир вилоятнинг иккита туманида тажриба тариқасида ободонлаштириш хусусий секторга топширилади

 Ҳар бир вилоятнинг иккита туманида тажриба тариқасида ободонлаштириш хусусий секторга топширилади


Ҳар бир вилоятнинг иккита туманида тажриба тариқасида ободонлаштириш хусусий секторга топширилади, деб хабар берди Подробно.уз мухбири.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилиш якунлари бўйича ҳудудларни ободонлаштиришнинг принципиал янги тизимини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, республиканинг 26 та ҳудудида ободонлаштириш бошқармалари функциялари давлат-хусусий шериклик асосида корхоналарга ўтказилади.

Тадбиркорларга дарахт ва гуллар экиш, парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш, чиқиндиларни олиб ташлаш учун муайян ҳудудлар ажратилади.

Янги тажриба жорий йил охиригача синовдан ўтказилиб, 2025 йилдан бошлаб барча туман ва шаҳарларда жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, ободонлаштириш ишларини хусусий секторга ўтказиш масаласи жорий йилнинг февраль ойида муҳокама қилинган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!