«Ҳар беморга 32 млн сўмдан ажратилган бўлса, унда нега дорини ўз ҳисобимдан сотиб оляпман?» мурожаати юзасидан Бош прокуратура баёнот берди

«Ҳар беморга 32 млн сўмдан ажратилган бўлса, унда нега дорини ўз ҳисобимдан сотиб оляпман?» мурожаати юзасидан Бош прокуратура баёнот берди

Фуқаро Қ.Абдусаттаровнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаати Бош прокуратура томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, Қ.Абдусаттаров Жиззах вилоятидаги коронавирусга чалинган беморларни даволаш марказида даволанаётганлиги, коронавирусга чалинганлар учун давлат томонидан 32 млн. сўм пуллар ажратилаётган бўлса-да, беморлар дориларни шахсий маблағлари ҳисобидан сотиб олаётганликлари, беморларга тушлик овқати берилмаётгани, муассасадаги бўш ўринларга беморлар сунъий равишда қабул қилинмаётганлиги ёритилган.

Мазкур мурожаатда баён қилинган ҳолатлар юзасидан Жиззах вилоят прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари бошланди.

Натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар берилади. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!