"Ҳамма менга қурол ўқталарди": йигит нега машинадан йўловчиларни ўққа тутганини айтди

"Ҳамма менга қурол ўқталарди": йигит нега машинадан йўловчиларни ўққа тутганини айтди

17 июнь куни машинадан ўтиб кетаётганларга қарата ўқ узган ва Феникс полицияси томонидан ҳибсга олинган киши қуролли ҳужумига изоҳ берди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни йўлтанламас ҳайдовчиси томонидан турли ҳудудларда камида саккиз марта очилган отишма натижасида бир киши ҳалок бўлди ва 12 киши жароҳат олди.

Полиция гумонланувчини ҳибсга олди, унинг шахси ва жиноят сабаблари бир кундан кейингина маълум бўлди. 19 ёшли Ашин Трикарико жиноятда гумон қилинмоқда. Ўсмир полицияга ўткинчилар уни кузатиб бораётгандек ҳис қилгани ҳақида хабар берган.

"Ашин ҳар бир ўтган одам унга тўппонча кўрсатмоқда деб ўйларди", деди полиция журналистларга.

Ашин Трикарико биринчи даражали қотиллик, автомашинада отишма, оғир тажовузда айбланмоқда. Тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!