Ҳакамлар ЖЧ-2018 вақтида ирқчилик ҳолатларида ўйинни бекор қилиш ҳуқуқига эга

Ҳакамлар ЖЧ-2018 вақтида ирқчилик ҳолатларида ўйинни бекор қилиш ҳуқуқига эга

ФИФА президенти Жанни Инфантино ЖЧ-2018 олдидан ирқчиликка қарши кураш ҳақида гапирди.

"Мен ирқчилик, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, камситиш каби ҳолатлари бўлишидан жуда ташвишдамиз, деч олмайман. Аммо бунга ўта жиддий қараймиз. Мусобақага тайёргарлик жараёнида зарур чораларни кўрдик.

Бизда уч босқичли кураш жараёни бор ва ирқчилик ҳолатлари аниқланса, ҳакам ўйинни тўхтатиши ва уни бекор қилиши ҳам мумкин. Агар бу ҳолатлар аниқланса, текширувлардан сўнг санкциялар қўлланилади.

Албатта, биз буни хоҳламаймиз. Жиддий оқибатлар ҳақида ҳамма огоҳлантирилган", - дейди Инфантино.

Manba: stadion.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!