Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси шифохонага ётқизилди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси шифохонага ётқизилди

Россиялик мураббий ва аралаш жанг усули (MMA) курашчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедов шифохонага тушиб қолди. Бу ҳақда «Рейтинг Букмекеров» хабар берди.

57 ёшли Нурмагомедовнинг ўзи нашр мухбирига буни тасдиқлаган. Мутахассиснинг шифохонага ётиш сабаби ҳозирча номаълум.

Маълумот ўрнида спортчи сифатида Абдулманноп Нурмагомедов самбо ва дзюдо бўйича Украина чемпиони бўлган. Унинг шогирдлари орасида самбо бўйича жаҳон чемпионлари ҳам бор.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!