Гўзаллик салонини “сипириб кетган” шахс вояга етмаган қизалоқ бўлиб чиқди

Гўзаллик салонини “сипириб кетган” шахс вояга етмаган қизалоқ бўлиб чиқди

Наманган. 2020 йил 14 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Чуст шаҳар “Пансада” МФЙ ҳудудида жойлашган 38 ёшли Шамсия Н.,га тегишли аёллар гўзаллик салонидан умумий баҳоси 10.000.000 сўмлик 1 дона ноутбук, 1 дона планшет, 1 дона аёллар курткаси, 1 дона шапка, 1 дона соч дазмоли, 1 дона соч гафре дазмоли, 1 дона аёллар сумкаси, 1 дона растушовка аппарати, 1 дона соч қайчиси ва 10 қути киприк ўстириш ускуналари ҳамда ҳар хил касметика бўёқлари буюмларини ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, ҳодиса жойида мавжуд видеокузатув камерасидан олинган видеотасвирларни кўздан кечириш ҳамда олиб борилган бошқа бир қатор тергов-тезкор тадбирлари натижасида, 16 ёшли Шамсиқамархон Қ., содир этганлиги аниқланган ҳамда ундан ўғирлик йўли билан қўлга киритилган нарсалар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Жиноят иши бўйича Шамсиқамархон Қ., гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда сўроқ қилинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!