Гутерриш толибларнинг мажбурий паранжи ўраш тўғрисидаги фармонидан хавотир билдирди

Гутерриш толибларнинг мажбурий паранжи ўраш тўғрисидаги фармонидан хавотир билдирди

“Толибон” ҳаракатининг олий раҳбари Афғонистонда аёлларнинг юз ва танани тўлиқ ёпадиган паранжисиз кўчага чиқишини тақиқловчи фармонни имзолади.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш “Толибон” ҳаракатининг Афғонистонда аёллар учун кўчада ва жамоат жойларида мажбурий паранжи ўраб юришларини жорий этганидан хавотир билдирди.
“Мен “Толибон”нинг аёллар жамоат жойларида юзларини беркитиб юришлари ва кўчага фақат зарур ҳолларда кўчага чиқишлари кераклиги ҳақидаги бугунги баёнотидан хавотирдаман”, - дея ёзди БМТ бош котиби Twitter᾽даги саҳифасида.
У толибларни афғон аёллари ва қизларига берган ваъдалари устидан чиқишга ва инсон ҳуқуқи соҳасидаги халқаро меъёрларга биноат ўз мажбуриятларини бажаришга чақирган.
7 май куни "Толибон" ҳаракатининг олий раҳбари Ҳайбатулла Оҳундзода Афғонистонда аёлларнинг юз ва танани тўлиқ ёпадиган паранжи(бурқа)сиз кўчага чиқишини тақиқловчи фармонни имзолади.Паранжи ўрашдан бош тортганлик учун жазо ҳам белгиланган . Агар аёл кўчага биринчи марта юзи очиқ ҳолда чиқса, унинг турмуш ўртоғи, ака-укаси ёки отаси билан суҳбат ўтказилади. Иккинчи сафар аёлнинг хатти-ҳаракати учун масъул бўлган эркак тушунтириш учун вазирликка чақирилади. Бу ҳол учинчи марта содир бўлса, эркак васий судланади ва уч кунга қамалади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!