Аввалроқ, "Гулистон шаҳар 5-сонли мактаб ўқитувчилари ва директор ўринбосари — мактаб ўқувчисининг яқин қариндошлари томонидан аёвсиз калтакланганлиги айтилмоқда", сарлавҳали хабар берилганди.
Шундан сўнг, тезкорлик билан Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати томонидан мазкур ҳолатга расмий изоҳ берилди:
“Телеграм” мессенжери орқали “Ўқитувчилар ва директор муовини, ўқувчининг ота онаси томонидан аёвсиз калтакланган” сарлавҳаси билан тарқалган ҳабар юзасидан Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади!
Бошқарма масъул ходимлари томонидан ҳолат ўрганилди.
Маълум бўлишича, бугун 8 апрель куни Гулистон шаҳридаги 5-умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчиси У.А.нинг дарсга кечикиб келиши натижасида, ўқитувчи Н.Ғ билан ўзаро келишмовчилик юзага келган.
Ҳолатдан ҳабар топган ўқувчи У.Анинг оила аъзолари мактаб биносига келиб, мактаб маъмурияти билан жанжаллашган.
Натижада эса ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ҳушини йўқотган ва Гулистон шаҳар шошилинч тез-тиббий ёрдам марказига жойлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан дастлабки тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сирдарё вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.