Грипп инфекцияси коронавирусга қандай таъсир қилади?

Грипп инфекцияси коронавирусга қандай таъсир қилади?

Куз-қиш мавсумида кенг тарқаладиган грипп инфекцияси коронавирусни янада кучайтириб юборади. Бу ҳақда биология фанлари доктори, Жорж Мейсон Университети (АҚШ) профессори Анча Баранова маълум қилди.

Бироқ, бу грипп вирусининг коронавирусга ўтиши билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган олим. Унинг фикрига кўра, улар иккита мутлақо бошқача вируслар бўлиб, ҳеч қандай таркибий қисмларини алмаштира олмайдилар. Шунчаки, одам танасига қўшалоқ юк тушади.

«Шунингдек, коронавирусдаги мутациялар хавотирга сабаб бўлмоқда. Энди нафақат D614G, балки янги мутациялар ҳам тавсифланмоқда. Улар бундан ҳам ёмон. Invitro тажрибаси шуни кўрсатдики, уларни дастлаб мавжуд бўлган вирусга қарши антитаналар билан зарарсизлантириш мумкин эмас», деди Баранова. 

Докторнинг хулосасига кўра, бу яратилаётган вакциналарга ҳам катта ташвиш туғдиради


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!