Охирги кунларда бутун Европа бўйлаб қаттиқ иссиқ кузатилди. Кўплаб минтақаларда бу иссиқлик ўрмон ёнғинлари билан бирга кечмоқда — жумладан, Машҳур Орталар денгизи курортларида ҳам. Крит оролида ҳатто сайёҳлар меҳмонхоналар ва дам олиш уйларини тарк этишга мажбур бўлишди.
"Кўплаб меҳмонхоналарда эвакуация ишлари ўтказилди ва сайёҳлар хавфсиз равишда Иерапетра муниципалитетидаги ёпиқ спорт залига жойлаштирилди," — деб хабар берди Mega телеканалига маҳаллий ҳокимият вакили Яннис Андрулакис.
Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, Критнинг жанубий-шарқий қисмида тахминан 1500 киши эвакуация қилинган. Эвакуация эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилган, чунки бошланган ёнғинни ҳаводан ўчириш имкони бўлмаган.
"Айни пайтда бизда учта фаол ёнғин ўчоғи бор. Кучли шамол сабабли олов бир неча нуқтада тез тарқалмоқда," — деди Андрулакис.
Ёнғинга қарши операцияда тахминан 270 нафар ёнғин ўчирувчи, ўнта вертолёт ва махсус дронлар жалб этилган. Оловнинг кучайишига кучли шамол, қурғоқчилик ва юқори ҳароратлар сабаб бўлмоқда. Аммо, Греция ҳозирча минтақага тарқалган кучли иссиқлик тўлқинидан омон қолган.
Шунингдек, Туркиянинг ғарбий қисмида кеча тун икки янги ўрмон ёнғини бошланди. Ўрмон хўжалиги идораси маълумотига кўра, камида бешта туман аҳолиси олдиндан эвакуация қилинган.
Чешмеда (Измирдан 80 км ғарбда) бир нечта бино зарарлангани ҳақида NTV телеканали хабар берди. Шунингдек, ҳайвонлар ҳам эвакуация қилинган, Чешме ва Измир ўртасидаги муҳим йўл вақтинча ёпилган. Оловга қарши икки та самолёт ва олтита вертолёт жалб этилган.
Иккинчи ёнғин Эдемиш шаҳри яқинида (Измирдан 100 км шарқда) рўй берган. ОАВ хабарига кўра, бу ерда ҳам икки та ёнғин самолёти ва тўққизта вертолёт жалб этилган, бир неча турар жой биноларига олов етиб борган — ҳатто пляжларгача тарқалган. Фавқулодда ҳолат хизмати маълумотига кўра, шу ҳафта давомида 50 000 нафардан ортиқ киши эвакуация қилинган.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.