Греция Туркияга халқаро суд билан таҳдид қилмоқда

Греция Туркияга халқаро суд билан таҳдид қилмоқда

“Агар Туркия билан зиддият диалог орқали ҳал этилмаса, Греция Халқаро суддан фойдаланиши мумкин”, дея маълум қилди мамлакат Бош вазири Кириакос Мицотакис БМТ Бош ассамблеяси 75-сессиясининг умумий сиёсий мунозараларида.

Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.

"Келинг, гаплашамиз. Келинг, суҳбат орқали қабул қилинадиган ечимларни қидирамиз. Келинг, дипломатияга имконият берамиз... Аммо охир-оқибат бир қарорга кела олмасак, Гаага шаҳридаги Халқаро суднинг донолигига ишонишимиз керак бўлади”, деди Мицотакис.

Бош вазир, шунингдек, Туркиянинг хатти-ҳаракатлари халқаро қонунларни бузишини ва минтақа хавфсизлигига таҳдид солишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Анқара ва Афина ўртасидаги муносабатлар сўнгги бир неча ҳафта ичида Туркия кемаси Шарқий Ўрта денгизида сейсмик тадқиқотлар олиб борганидан кейин кескинлашган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!