GM Uzbekistan дастлабки тўловсиз автокредитлар ҳақида маълум қилди

GM Uzbekistan дастлабки тўловсиз автокредитлар ҳақида маълум қилди

GM Uzbekistan харидорларга қулайлик яратиш мақсадида бугунги кунда автокредит тақдим этаётган тижорат банклари фаолиятини ўрганиб чиқди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум бўлишича, бугунги кунда 18 та тижорат банки турли шартларда автокредит хизматини таклиф этмоқда.

Улар орасида дастлабки тўлов миқдори 0 фоиз бўлган банклар ҳам мавжуд. Хусусан, «Равнақ банк», «Ориент Финанс Банк», «Туркистон банк» томонидан дастлабки тўлов мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам автокредит тақдим этилмоқда. Бунда мижоз томонидан кредит тўловининг гарови сифатида бозор баҳоси автомобиль нархидан 125 фоиз баланд бўлган мулкни ёхуд шунча миқдорда суғуртани амалга ошириш лозим бўлади. Бундай кредитларнинг муддати 36 дан 60 ойгача, йиллик ставкаси 24-28 фоизни ташкил қилади.

Масалан, Nexia 3 LT (2-поз.) учун «Равнақ банк»нинг 5 йил муддатга йиллик 26 фоизда ставкада автокредитини расмийлаштирсангиз, ойлик тўлов ўртача 2,6 миллион сўмни ташкил қилади.

GM Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар хариди учун тижорат банклари томонидан тақдим этилаётган автокредитларнинг батафсил шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали келтирилган рўйхатда танишиш мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!