Россия ва Хитой ўртасидаги расмий дўстликка қарамай, хитойлик ҳакерлар Украинадаги уруш давомида Россия компаниялари ва ҳукумат ташкилотларига бир неча марта киберхуҗумлар уюштирди. Улар ҳарбий сирларни қўлга киритишга интилишмоқда, деб хабар беради The New York Times кибераналитикларга таяниб.
2022 йил май ойидан кейин ҳужумлар кучайган, Sanyo, Mustang Panda каби гуруҳлар Россиянинг турли соҳаларига — атом сув ости кемалари, авиация саноати ва ҳукумат идораларига йўналтирилган. Бу ҳужумлар Хитой ҳукумати томонидан молиялаштирилган деб ҳисобланмоқда.
Экспертлар фикрига кўра, Хитой ҳарбий тажрибага эга эмаслиги учун Украина урушида Россия тактикалари ва ғарб қуроллари ҳақида маълумот тўплашга интилади.
Шу билан бирга, Россия ва Хитой ўртасида кибершпионажни тўхтатиш бўйича илгари имзоланган келишувлар мавжуд бўлса-да, Кремль Хитойни ҳам рақиб сифатида кўриб, унинг Россияга нисбатан шпионажи ҳақида хавотирда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.