GM Uzbekistan автомобилларни чақириб олиш сиёсатини маълум қилди

GM Uzbekistan автомобилларни чақириб олиш сиёсатини маълум қилди

GM Uzbekistan 2014 йилдан буён 12 та чақириб олиш кампаниясини ўтказди. Бу ҳақда Халқаро пресс-клуб материалида маълум қилинди, деб ёзади Spot.

316 250 та автомобиль: ички бозорда 167 154 та ва ташқи бозорда 149 096 та автомобиль чақириб олишга тушганлиги маълум қилинди.

«Барча эълон қилинган кампаниялар зарур қисмлар билан таъминланган», — дейилади хабарда.

Эълон қилинган ҳар бир чақирув кампаниясида автомобиль эгасига дилер томонидан муаммога аниқлик киритувчи ва уни бартараф этиш учун талаб этиладиган вақт кўрсатилган расмий мактуб юборилади.

Сервис хизматидан ўтиш мобайнида расмий дилерлик корхоналари томонидан автомобилнинг ҳар бир VIN-рақами автомобилни чақириб олиш предметига текширилади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!