Германия энди Россия энергетикасига қарам эмас, деб таъкидлади мамлакат молия вазири Кристиан Линднер BBC га берган интервьюсида.
"Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Германия энергетика инфратузилмасини бутунлай диверсификация қилди. Москва Европа томон газ қувурини узганига қарамай, Берлин энергия импортининг янги манбаларини топди", — дейди Линднер.
Унинг сўзларига кўра, Германия ҳамон энергия импортига қарам, аммо бугун у Россиядан импортга эмас, балки жаҳон бозорларига қарам бўлиб қолган.
Илгари Германия Россиядан истеъмол газининг ярмини ва барча нефтнинг учдан бир қисмидан кўпроғини импорт қилган. Россия август ойида мамлакатга газ етказиб беришни тўхтатди, Германия эса шу йил бошида Россия нефтини импорт қилишни тўхтатди.
Муқобил энергия манбаларига интилиб, мамлакат кўмир билан ишлайдиган электр станцияларини қайта очди, Германиянинг қолган учта атом электр станциясини ёпиш режаларини тўхтатди ва Норвегия ва АҚШ каби бошқа мамлакатлардан импорт қилинадиган табиий газни сақлаш ҳажмини оширди.
Давосдаги Жаҳон Иқтисодий Форумида иштирок этаётган Линднер тахминан 8 ой ичида Германияда янги суюлтирилган газ терминали қурилганини қайд этди.
Германия молия вазири инфратузилмага кўпроқ сармоя киритиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди. "Бу Германия сиёсатидаги улкан ўзгаришларнинг бир мисоли, холос", — деб таъкидлади у.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.