Германия канцлери Самарқандга учиб кетди

Германия канцлери Самарқандга учиб кетди

Германия канцлери Олаф Шольц Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 15-16 сентябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.

«Самарқандда бўлиш дастурига мувофиқ олий даражадаги музокаралар ўтказилади, унда Ўзбекистон-Германия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади», — дейилади хабарда.

Мирзиёев матбуот хизмати хабарига кўра, савдо-иқтисодий, технологик ва сармоявий-молиявий шериклик муносабатларини кенгайтириш, Германиянинг етакчи компания ва банклари билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, меҳнат миграцияси, экология, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда фаол ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!