Геологлар 78 миллиард евро қийматидаги энг йирик олтин захираларидан бирини кашф этди.
Узоқ вақт ер остида яшириниб ётган кон яқинда топилди ва ундаги олтин миқдори ҳайратланарли даражада кўп эканлиги аниқланди. Мутахассислар ҳали бу кашфиётнинг тўлиқ кўламини ўрганмоқда, аммо дастлабки баҳолашларга кўра, унинг қиймати кутилгандан ҳам юқори. Саноат учун бу топилманинг оқибатлари эндигина шакллана бошлади, кейинги тадқиқотлар эса янада каттароқ имкониятлардан дарак бермоқда.
Хитойнинг Хунан вилоятидаги Пингжианг туманида тахминан 78 миллиард евро (600 миллиард юань) қийматига эга бўлган улкан олтин кони аниқланди. Тахминан 1000 тонна олтин мавжуд бўлган бу топилма Хитойнинг олтин саноатини ҳам, жаҳон конь саноатини ҳам ўзгартириш қудратига эга. Вангу олтин конида амалга оширилган бу кашфиёт иқтисодий ўсишни рағбатлантириши ва бутун дунё бўйлаб конь-қазилма компанияларининг катта эътиборини жалб этиши кутилмоқда.
Хунан вилояти геология бюроси Вангу олтин конида ер юзасидан тахминан 2 минг метр чуқурликда жойлашган 40 дан ортиқ олтин томирларини аниқлади. Бу томирларда тахминан 300 тонна олтин мавжудлиги тахмин қилинмоқда. Бироқ, 3000 метр чуқурликкача олиб борилган қўшимча бурғулаш ишлари янада истиқболли захираларни очди. Башоратларга кўра, умумий захиралар 1000 тоннадан ошиши мумкин. Бу кон яқин тарихдаги энг йирик олтин топилмаларидан бирига айланди.
Геолог Чен Рулин ушбу кашфиётнинг ноёблигини таъкидлаб, бурғуланган тоғ жинслари намуналарининг кўпчилигида кўз билан кўриш мумкин бўлган олтин мавжудлигини, бу эса геологик қидирув ишларида камдан-кам учрайдиган ҳодиса эканлигини айтди. Баъзи намуналарда маъданнинг ҳар бир метрик тоннасида 138 граммгача олтин борлиги аниқланди, бу эса мазкур коннинг ғоят бой эканлигини кўрсатади. Бундай юқори даражадаги минераллашув қазиб олишнинг иқтисодий самарадорлигини сезиларли даражада оширади.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.