Gentra ва Nexia тўқнашди: 2 нафар вояга етмаган қиз вафот этди

Gentra ва Nexia тўқнашди: 2 нафар вояга етмаган қиз вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Lacetti Gentra билан тўқнашиши оқибатида Nexia-2 да бўлган икки нафар вояга етмаган қиз вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 18 сентябрь куни соат тахминан 17:20 ларда Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда тезликни камайтиришга қаратилган белги ўрнатилганга қарамай, катта тезликда кетаётган Lacetti Gentra ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган Nexia-2 йўлига чиқиб кетиб, тўқнашган. Оқибатда Nexia’да йўловчи сифатида кетаётган икки қиз оғир тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми «а» банди билан (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!