Сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳарбийларининг ҳаракатлари натижасида 86 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, 131 нафари яраланди. 2023 йил 7 октябрда бошланган ХАМАС ва Исроил ўртасидаги можаро авж олгандан бери Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликларнинг умумий сони 29 692 нафарга, анклавдаги жами ярадорлар сони эса 69 879 нафарга етди. Бу ҳақда якшанба куни ХАМАС назоратидаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Вазирликнинг матбуот баёнотида қайд этилишича, Исроилнинг шиддатли ўққа тутилиши ҳамда фуқаролик мудофааси бўлинмалари ва тез ёрдам бригадаларининг етишмаслиги туфайли баъзи қурбонлар ҳануз вайроналар остида қолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги ёзди.
Ўз навбатида, Исроил мудофаа кучлари (IDF) якшанба куни Ғазо сектори жанубидаги жангларда икки аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.
Исроил армиясининг маълум қилишича, Ғазо жанубидаги жангларда бир зобит ва яна икки аскар оғир яраланган ва шифохонага етказилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрь куни ХАМАС жангарилари 1200 га яқин одамни ўлдирган, 240 дан ортиқ кишини гаровга олган эди. Уларнинг Исроил жанубига кутилмаган ҳужумига жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ХАМАСга қарши кенг кўламли ҳужумларни амалга оширмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.