Гаити нодавлат ташкилоти Трампни ҳибсга олиш бўйича судга мурожаат қилди

Гаити нодавлат ташкилоти Трампни ҳибсга олиш бўйича судга мурожаат қилди

АҚШдаги гаитилик муҳожирлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи “Haitian Bridge Alliance” нодавлат ташкилоти Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп ва унинг шериги Жей-Ди Вэнс ҳибсга олинишини сўраб судга мурожаат қилгани ҳақида хабар тарқатди.

Трамп ва Венс аввалроқ гаитилик муҳожирлар Спрингфилд шаҳрида уй ҳайвонларини еб юрганини айтган. Маҳаллий полиция бу ҳақда ҳеч қандай далил йўқлигини маълум қилган. Гаити расмийлари собиқ етакчи баёнотини инсонларни камситишга йўйган.

Қайд этилишича, сўнгги ҳафталарда республикачилар изоҳи орқали Спрингфилдга 33 та бомба таҳдиди келиб тушган, “ирқчилик таҳдиди” туфайли муниципал бинолар бир неча бор эвакуация қилинишига тўғри келган.

Огайо қонуни шахсларга судда жиноий айблов қўйишга рухсат беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!