Футбол. Шукуров, Эшмуродов, Насруллаев ва Сергеевнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Футбол. Шукуров, Эшмуродов, Насруллаев ва Сергеевнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши 1/4 финал ўйинига тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда.

Отабек Шукуров ҳамда Умар Эшмуродов респиратор касаллик натижасида бироз бетоблиги сабаб сўнгги машғулотда иштирок эта олмади. Шифокорлар иккала футболчимиз бўлажак ўйинга қадар тузалиб, сафга қайтишини маълум қилмоқда.

Афсуски, Шерзод Насруллаевнинг жароҳатдан тўлиқ тикланиши қийин кечмоқда ва у турнирда иштирокини давом эттира олмайди. Тиббий штаб, мураббийлар, клубдаги шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда Насруллаевнинг муолажаларни Ўзбекистонда давом эттиришига рухсат берилди.

Игор Сергеев ЎФА таклифига кўра АҚШлик таниқли жарроҳ доктор Зикриа Башир томонидан «Аспетар» клиникасида операция қилинди. Шифокорларнинг дастлабки тахминларга кўра, футболчимиз тўлиқ тикланиши учун 8 ой атрофида вақт талаб этилади.

Жамоамизнинг барча аъзоларига саломатлик тилаймиз!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!