ФСБ Россиянинг Курск вилоятидаги терактнинг олдини олди

ФСБ Россиянинг Курск вилоятидаги терактнинг олдини олди

Россия ФСБ ходимлари Украина махсус хизматлари билан келишилган ҳолда терактга тайёрланаётган Курск вилоятида яшовчи фуқарони қўлга олди. Бу ҳақда Россия ФСБ Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар бермоқда.

ФСБ Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Украина махсус хизматлари билан келишилган ҳолда, Курск шаҳридаги инфратузилма объектларида портлашлар амалга оширишга ҳозирлик кўраётган фуқарони қўлга олишга муваффақ бўлди. Ҳибсга олинган шахс Россия Федерациясининг махсус операцияцсини шу йўл билан тўхтатиш бўйича уларнинг қарорига таъсир ўтказиш учун “ҳокимият фаолиятини беқарорлаштириш”ни теракт орқали мақсад қилиб қўйган. Қўлга олинган шахс жиноят содир этганидан кейин Украинага кетиш ниятида бўлган.

ФСБ эркак ўз айбини тан олганини таъкидлади. Террорчининг яшаш жойида портловчи қуроллар, травматик қуроллар ва бошқа буюмлар мусодара қилинган. Тергов қўмитаси “террорчилик актига тайёргарлик кўриш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Fazliddin
    Tinchlik boʻlsin... Isroil maxsus kuchlari Falastinlik jurnalistni otib oʻldirdi...
    Jahongir
    😂😂😂😂