Франциянинг EOS Technologie компанияси Украинага 500 км гача масофага уча оладиган бир нечта Rodeur 330 ҳужум дронларини совға қилди.
Бу ҳақда France 24 хабар берди.
EOS Technologie президенти Жан-Марк Зулиани Ғарб ишлаб чиқарувчилари учун дронларни Украинага топшириш дронларни дала шароитида синаб кўриш учун ноёб имконият эканлигини таъкидлади.
Таъкидланишича, разведка миссияларини ҳам, камиказе ҳужумларини ҳам бажаришга қодир бўлган ушбу модель Европада кўпроқ "қалқон" сифатида, Украинада эса "қилич" сифатида ишлатилиши мумкин.
Rodeur 330 - бу Франциянинг EOS Technologie компаниясининг ҳужум дронидир. Дрон катапульта ёрдамида учирилади ва беш соатгача ҳавода қолиши мумкин.
Дроннинг юк кўтариш қобилияти 4 кг ва парвоз масофаси 500 км гача, қанотлари эса 3,3 м. Rodeur соатига 120 км тезликда ва 5000 м гача максимал баландликда ҳаракатланади.
Энди қамчи керак бўлади. Шунинг учун ёшларни тайёрламоқдамиз. “Зумер”ларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Маълум бўлишича, 2026 йил 24 январь куни соат 19:40 атрофида Истанбул шаҳрининг Шишли туманида чиқиндилар орасидан буюм териб юрган фуқаро контейнер ичида ўралган, бош қисми мавжуд бўлмаган жасадни аниқлаб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берган.
АҚШнинг Миграция ва божхона назорати хизмати (ICE) бюрократик хатолик туфайли 2022 йилда содир этилган ва мамлакат тарихидаги энг йириклардан бири ҳисобланган — тахминан 100 миллион долларлик қимматбаҳо буюмлар ўғирланиши ишида гумон қилинган шахсни депортация қилди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурхоновнинг маълум қилишича, 8 нафар Ўзбекистон фуқаросига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Украина президенти Владимир Зеленский айтишига кўра, Россия ҳар ойда тахминан 35 минг ҳарбийни йўқотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу ойидаги 14 минг одам билан солиштирганда сезиларли ўсишдир.
Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.
22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.
У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.