Франция Ташқи ишлар вазири: «Франция Исломни ҳурмат қилади»

Франция Ташқи ишлар вазири: «Франция Исломни ҳурмат қилади»

Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан Жаҳон Мусулмонлар Лигаси бош котиби Муҳаммад бин Абдул Карим Ал-Исса билан 19 ноябрда бўлиб ўтган телефон мулоқотида Франция Исломни ҳурмат қилишини ва мусулмонлар мамлакатнинг бир қисми эканлигини айтди.

Шунингдек, ушбу икки шахс умумий манфаатлар бўйича бошқа бир неча масалаларни ҳам муҳокама қилишди, демоқда "tarjumon.uz".

Яқинда Британия матбуоти Франция президенти Эммануэль Макронни «сайловда овоз тўплаш мақсадида француз мусулмонларини қоралаш ва уларга нисбатан қўрқув ва шубҳа муҳитини яратишда» айблаганди. Ўшанда Макрон Франция Исломий сепаратизмга қарши курашаётганини ва ҳеч қачон Исломга қарши бормаслигини таъкидлаганди.

Эммануэль Макрон октябрь ойида ўқитувчи Самуэль Патининг ўлдирилишидан сўнг Франция ҳеч қачон карикатураларга рухсат берувчи қонунларидан воз кечмаслигини айтиб,  бутун мусулмон оламида норозиликларга сабаб бўлганди. Пати ўз синфига пайғамбар Муҳаммад (соллоллоҳу алайҳи васаллам) карикатура қилинган суратни намойиш қилган ва айнан шунинг учун мусулмон ўқувчи томонидан ўлдирилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!