Франция президенти билан учрашувда оёғини стол устига қўйган Борис Жонсон кескин танқидларга учради (видео)

Франция президенти билан учрашувда оёғини стол устига қўйган Борис Жонсон кескин танқидларга учради (видео)

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Франция президенти Эммануэл Макрон билан Елисей саройида бўлиб ўтган учрашув вақтида оёғини стол устига қўйди, деб хабар берадиBusiness Insider.

Британия ҳукумати раҳбарининг ушбу ҳаракати ижтимоий тармоқларда кескин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Хусусан, Жонсоннинг биографи Соня Пернелл унинг қилиғини «қўпол ва уятли» деб атади. «Тасаввур қилинг, Макрон оёғини Букингем саройидаги столга қўйса», — деб ёзади Пернелл.

Sky News мухбирининг ёзишича, бош вазир бу орқали шунчаки ҳазиллашган. «Макрон столдан оёқ қўйиш учун ҳам фойдаланиш мумкинлигини таклиф қилган, Жонсон эса ҳазиллашиб, буни амалга оширган», деб ёзади мухбир.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!