Франция ҳукумати транзит давлатлар билан ўз мамлакатларига депортация қилиниши мумкин бўлмаган муҳожирларни юбориши мумкин бўлган шартномалар тузиш ниятида. Бу ҳақда республика ички ишлар вазири Брюно Ретайо маълум қилди.
Le Parisien газетасига берган интервьюсида Франция департаменти раҳбари "мигрантлар билан боғлиқ вазиятни яна назоратга олиш" зарурлигини таъкидлади, бу уч даражада чора кўришни талаб қилади: Франциянинг ўзида, Европа Иттифоқида ва халқаро форматда. Ретайонинг таъкидлашича, Париж "барча тутқичларни тортиб, муҳожирлар келиб чиққан мамлакатларга босим ўтказишга" ҳаракат қилмоқда, шунда улар муҳожирлар қонунига биноан хорижликларни чиқариб юбориш бўйича республика ташаббусларини бажаришга ёрдам беради.
"Шунингдек, Афғонистон каби ўз ватанларига жўнатиб бўлмайдиган одамларни у ерга олиб ўтиш учун транзит мамлакатлар ёрдамидан фойдаланмоқчиман"- деди Франция вазири.
Унинг сўзларига кўра, яқин ҳафталарда "транзит мамлакатлар билан келишувларни ишлаб чиқиш учун масъул бўлган ваколатли вакил тайинланади".
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
Ташкилот конгрессида 2030 йилги мундиал бир вақтнинг ўзида олти мамлакат - Марокаш, Испания, Португалия, Аргентина, Уругвай ва Парагвайда ўтиши белгиланди.
Бир кун аввал Сурия мухолифати Дамашқ ва унинг атрофида «пойтахтнинг марказий маҳаллаларида оммавий талон-торож қилишни тўхтатиш» мақсадида жорий қилган комендантлик соати бекор қилинди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.