ФОТОГАЛЕРЕЯ! Ўзбекистондаги ягона аёллар қамоқхонаси

ФОТОГАЛЕРЕЯ! Ўзбекистондаги ягона аёллар қамоқхонаси

Хабарингиз бор, Омбудсман ҳузуридаги Қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ билан биргаликда мунтазам равишда жазони ижро этиш муассасалари, тергов ҳибсхоналари ва бошқа ёпиқ муассасаларга инсон ҳуқуқларининг таъминланиши мониторинг ташрифлари амалга ошириб келинмоқда.

Навбатдаги мониторинг жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 21-сонли жазони ижро этиш муассасасига уюштирилди.

1600  ўринга эга бўлган Республикада ягона аёллар жазони ижро этиш муассасасида ҳозирда 500 нафардан ортиқ маҳкумалар  сақланмоқда. Уларнинг 3 нафари вояга етмаганлардир.

ФОТОГАЛЕРЕЯ! Ўзбекистондаги ягона аёллар қамоқхонаси

Омбудсман бошчилигидаги Эксперт гуруҳи аъзолари дастлаб маҳкума аёллар ётоқхонасини кўздан кечирди. Ётоқхоналарда маҳкумалар учун яратилган шарт-шароитлар талаб даражасида, улар билан суҳбат давомида ҳам ҳеч бир маҳкума муассаса шароити ёки ходимлар муомаласидан шикоят қилмади. Ойлик маошлари миқдори ҳақида сўралганида 400-700 минг сўмгача буюртмага қараб иш хақи олишларини, касал ва ёши катта маҳкумалар ишга жалб қилинмаслигини, касб-ҳунарга ўргатилган аёлларга сертификатлар берилишини қайд этишди.

Келганимда ҳеч қандай ҳунарим йўқ эди. Муассасада тикувчиликни ўргатишди, тикув машинани тузатишни биламан, электрик касбини ўзлаштирдим. Озодликка чиқсам бемалол ҳалол йўл билан фарзандларимни боқа оламан.” – деди маҳкумлардан бири.

Эксперт гуруҳи аъзоси Аъзамжон Фармонов маҳкумалардан исонпарварлик далолатномаларини қўлланилиши ҳолати ҳақида сўраганида, шу йил қоидабузарлиги ечилмаган 27 нафар маҳкумага нисбатан ҳам истисно тариқасида инсонпарварлик далолатномалари қўлланилганлигини билдиришди.

Муассасада 2 та болалар уйи ташкил этилган бўлиб, у ерда 21 нафар оналар 3 ёшгача бўлган фарзанди билан 24 соат давомида бирга бўлиши учун имконият шароитлар яратилган. Болалали маҳкумалар мажбурий ишга жалб қилинмайди, лекин ихтиёрий равишда ишлаш истагини билдирганлар фарзандларини тарбиячи ёки ҳамшираларга қолдириши мумкин. Она ва болалар кроватлари ёнма-ён жойлаштирилган бўлиб, бола парвариши учун зарур бўладиган барча кийим-кечак, озиқ-овқат, витамин ва дори-дармон воситалари билан таъминланган. Муассасада сақланаётган она-болалар саломатлиги учун 20 та тарбиячи ва ҳамширалар бириктирилган. Узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган маҳкумаларнинг фарзандлари 3 ёшдан кейин яқин қариндошлари ёки маҳкуманинг розилигига асосан болалар уйига топширилади.

ФОТОГАЛЕРЕЯ! Ўзбекистондаги ягона аёллар қамоқхонаси

ФОТОГАЛЕРЕЯ! Ўзбекистондаги ягона аёллар қамоқхонаси

ФОТОГАЛЕРЕЯ! Ўзбекистондаги ягона аёллар қамоқхонаси

Маҳкумалардан бири билан суҳбатлашилганда, у кун давомида фарзади ёнида бўлиши, куннинг ҳар қайси пайтида тиббий ходимларга мурожаат қилиши мумкинлигини қайд этди.

Яқинда ўғлимни тиши чиқаётгани учун кечаси билан истма қилганида ҳамширалар эрталабгача қараб чиқишди. Ҳар куни янги сут, шарбат ва олма беришади. Келганимдан бери уйдан кийим олмайман, таглигидан тортиб оёқ кийимларигача беришади.

Муассасада ўрнатилган тартибга кўра, маҳкумалар ва уларнинг яқинлари узоқ ва қисқа муддатда учрашишлари мумкин. Учрашувлар муддати маҳкумаларни кўришга келганларнинг қариндошлик даражасига қараб белгиланади. Маҳкумалар ҳар 2 ойда бир марта яқинлари билан кўришиш имкониятига эга.

Омбудсман бошчилигидаги Эксперт гуруҳи аъзолари маҳкумаларнинг асосий вақти ўтадиган ишлаб чиқариш ҳудудини ҳам кўздан кечирди. Муассаса раҳбарининг сўзларига кўра, ишга яроқли маҳкумаларнинг 60 фоизи 4 та ишлаб чиқариш цехларида меҳнат қилишади. 55 ёшдан катта ва болали маҳкумалар ишга жалб қилинмайди.

Мониторинг ташрифи давомида тиббий бўлим, кутубхона, ошхона ва янги қурилган тикувчилик цехи ва фуқаролар қабулхонасидаги шарт-шароитлар ҳам ўрганилди. Объектларни ўрганиш давомида тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари камлиги сабабли муассасдаги 8 та шифокор ўрни вакант экани, ошхоналардаги идиш-товоқлар алмаштирилиши кераклиги аниқланди.

Муассаса ҳудудида замон талабларига жавоб берадиган ва кулайликларга эга бўлган янги тикув цехи қурилмоқда. Ушбу тикув цехида маҳкумлар меҳнат билан банд бўлишлари учун барча шарт-шароитлар ва меҳнат хавфсизлиги нормалари инобатга олинган. Тикув цехи шу ой якунида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шу билан бир қаторда, колония ҳудудида қурилиш ишлари ҳам амалга оширилаётганлиги. Режалаштирилган лойиҳага асосан муассасага маҳкумалар билан учрашувга келган шахслар учун алоҳида кириш жойи ташкил этилиши. Аҳамиятли томони, ушбу кириш жойида шахсларни ва уларни буюмларини текширишда инсон омилидан воз кечилиб, замонавий сканер ускуналари ёрдамида текширув йўлга қўйилиши ҳам назарда тутилган.

ФОТОГАЛЕРЕЯ! Ўзбекистондаги ягона аёллар қамоқхонаси

Мониторинг ташрифи давомида Омбудсман ва Эксперт гуруҳи билан учрашиб, шикоят қолдириш истагини билдирган 20 дан ортиқ маҳкума билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилиб, мурожаатлар қабул қилинди ҳамда тушунтиришлар берилди. Бундан ташқари 300 га яқин маҳкумалар билан оммавий тарзда қабуллар ўтказилди.

ФОТОГАЛЕРЕЯ! Ўзбекистондаги ягона аёллар қамоқхонаси

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли муассаса раҳбарига зарурий тавсиялар берилди.

Омбудсман ҳамда унинг ҳузурида жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган Эксперт гуруҳи томонидан жазони ўташ муассасалари ва тергов ҳибсхоналарида мониторинглар тизимли давом эттирилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича

вакили (омбудсман) Матбуот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!