Фотогалерея: Дубай амирлиги шаҳзодаси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум юртимизда...

Фотогалерея: Дубай амирлиги шаҳзодаси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум юртимизда...

13 октябрь куни Дубай амирлигининг тахт вориси Шайх Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди. Маълум қилинишича, Шаҳзода Ҳамдан ибн Муҳаммад лочин билан ов қилиш мақсадида Навоий шаҳрига учиб келган. Бу Ҳамдан ибн Муҳаммад учун анъана бўлиб, у ҳар йили Ўзбекистонга ов қилиш мақсадида келади.

Ҳамдан ибн Муҳаммад бошчилигидаги делегация лочинлар билан шу ҳудудда тувалоқларни овлади.

Маълумот учун, Ҳамдан ибн Муҳаммад Ал-Мактум - Дубай амири Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактумнинг ўғли, Дубай амирлигининг меросхўр шаҳзодаси, 1982 йилда туғилган. У фаол ҳаёт тарзи билан машҳур. Шаҳзода парашютдан сакраш, сув остига шўнғиш, балиқ ови, лочин ови, сноубординг, велоспорт, от спорти ва спортнинг кўплаб бошқа турларига қизиқади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!